“Ҳалол” ёрлиқли колбасаларда чўчқа ДНКси топилди

Олам

image

Россиянинг Свердловск вилояти Ўрта Уралда фаолият юритаётган дўконларда ўтказилган текширув давомида “ҳалол” ёрлиғи ёпиштирилган гўшт маҳсулотлари таркибида чўчқа ДНКси борлиги аниқланди. Бу ҳақда "Российская газета" бонг урмоқда. 

Хабарда қайд этилишича, текширув тадбирлари жамоат назорати қўмитаси томонидан олиб борилмоқда. Ушбу қўмитага “ҳалол” ёрлиғи ёпиштирилган маҳсулотлар сифатидан норози бўлган истеъмолчилар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

"Росселхознадзор" Свердловск маркази директори ўринбосари Ирина Топоркованинг сўзларига кўра, рейд давомида оммабоп гўштлар “ҳалол” стандартига мувофиқлиги текширилган.

Хусусан, мутахассислар колбаса, чучвара ва котлет маҳсулотларини текширганлар. Натижада, экспертлар "ҳалол" гўштда чўчқа ДНКсининг қатор намуналарини топишган.

Хабарда урғуланишича, Челябинск вилояти компанияси сохта маҳсулотлар ишлаб чиқариш етакчи ўринда турибди. 

Ҳозир мутахассислар ишлаб чиқарувчилар қасддан ҳуқуқбузарликкка йўл қўйганлиги ёки ишлаб чиқариш технологиясига риоя қилмаслик оқибатида юз берганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Қонунчиликка мувофиқ “ҳалол” ёрлиғи билан ноҳалол гўшт сотган компаниялар 300 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Колбаса Ҳалол ёрлиғи

Баҳолаганлар

361

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар