Ҳафта охирида Россиядан антициклон кириб келади
Бу қизиқ
−
22 Ноябрь 2021
24024Бугун, 22 ноябрь куни куни Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, Қизил-Ўрда бўйлаб булутларнинг ўтиши ҳисобига фақат Тошкент вилоятида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиққача исийди, бу меъёрдан 3-5 даражага юқоридир.
Ўзгидромет хабарига кўра, 23-24 ноябрь кунлари аномал илиқ об-ҳаво сақланиб туради, бироқ Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. 23 ноябрда республиканинг жануби-ғарбий, 24 ноябрда жанубий туманларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.
25-26 ноябр кунларида Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан яна антициклон кириб келиши кутилмоқда. 25 ноябрда республиканинг шимолий ҳудудларига, 26 ноябрда республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари булутлилик билан 9-11 даража илиққача кўтарилади, 26 ноябрга келиб эса кундуз кунлари меъёрий қийматларгача пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.
LiveБарчаси