Ҳафта давомида қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди

Бу қизиқ

−

image

Ўзгидромет ушбу ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида бугун кечқурун ва 29 сентябрь куни кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 25-28 даража, кечалари 10-13 даража бўлади.

Жорий йилнинг 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари республика ҳудуди бўйича (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Жорий йилнинг 2 октябрь кунида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 21-24 даража, баъзи жойларда 26 даражагача бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва толи ҳудудларида ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30 сентябрь ва 1 октябрда айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 сентябрь ва 1 октябрда чўл ҳудудларда ва жанубда, баъзи жойларда 14 м/с гача кучаяди.

Тошкентда бугун кечқурун ва 29 сентябрда кечаси бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 25-28 даража бўлади.

30 сентябрь ва 1 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 21-24 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг