Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?

Жамият

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 24 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Прогнозларга кўра, Тошкент шаҳрида хаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8, кундузи 12-14 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида хаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида эса хаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида хаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10  даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида хаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида хаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади

Республиканинг тоғли ҳудудларида хаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1087

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг