Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Бу қизиқ
−
06 Декабрь 2025 5462 4 дақиқа
Ўзгидромет 8-11 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-11 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-22 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 8 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 9 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 10 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 11 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8-9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 10-11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-11 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-22 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 8 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 9 декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 10 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 11 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ: Навоий вилояти шимолида 8 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 9 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 10 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 11 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8-9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 10-11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 9 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 10 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ; 11 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8-9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 10-11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 декабрда 2-7 даража илиқ, 9-11 декабрда 0-5 даража илиқ, 10-11 декабрда баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, 9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 декабрда 2-7 даража илиқ, 9-11 декабрда 0-5 даража илиқ, кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 9 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 10 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, 10-11 декабрда баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8-9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 10-11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-9 декабрда 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, 10-11 декабрда 0-5 даража совуқ, кундузи 8 декабрда 6-11 даража илиқ, 9 ва 11 декабрда 3-8° илиқ, 10 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8-10 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлиши мумкин, 11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 декабрда кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 9-11 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ,2 даража илиқ бўлади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025