Ҳабибнинг қарори яқин соатларда маълум бўлади

Спорт

image

UFC раҳбари Дана Уайт UFC’нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов ҳақида маълумот берди.

Уайт россиялик билан музокаралари натижалари тўғрисида Тошкент вақти билан бугун, тунги соат 01:00 да хабар беришга ваъда берди.

"Ўтган оқшом мен енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов билан учрашдим. Бугун, Нью-Йорк вақти билан соат 15:00 да, ACB телеканалида унинг қарори ва бу қарор Конор Макгрегорнинг Дастин Порье билан жангига қандай таъсир қилиши ҳақида айтаман", деган Уайт Twitter'даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Конор Макгрегор ўзаро 2018 йилда тўқнаш келишган. Ўша жангда Конор “Доғистон бургути”га қарши уч дақиқа чидаб бериб, мағлуб бўлган.

Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов 2020 йил 24 октябрь куни  Aбу-Дабидаги “Жанглар ороли”да америкалик Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, спортдаги фаолияти якунланганини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

632

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг