Ҳиндистонда сув тошқинлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари оқибатида 22 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахт Нью-Делидаги мактаблар дам олиш кунлари кучли ёмғирдан сўнг ёпилган ва Химачал-Прадеш ва Уттаракханд штатлари расмийлари одамлардан мақсадсиз равишда уйларини тарк этмасликни сўраган.

Бир неча кун мамлакат шимолида ёғган ёмғир оқибатида сув тошқинлари юзага келган. Оқибатда шимолдаги Химачал-Прадеш, Уттаракханд, Уттар-Прадеш, Жамму ва Кашмир ва Панжоб штатларида камида 22 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, сув тошқинлари оқибатида Химачал-Прадеш штатида кўприк қулаган, расмийлар ёмғир туфайли йўл ва кўприкларда қолиб кетган одамларни қутқариш учун вертолётлардан фойдаланган. Панжоб, Деҳли ва Уттаракханд каби шимолий штатларида кўчалар сув остида қолган.

"Илтимос, уйларингизда қолинг, чунки кейинги 24 соат ичида кучли ёмғир яна ёғиши кутилмоқда", дейди Химачал-Прадеш штати бош вазири Сухвиндер Сингх Суху.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон сув тошқинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made