ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунча қуролни ташламаслигини айтди

Олам

image

Бугун, 2 август куни ҲАМАС гуруҳи қуролни фақат мустақил Фаластин давлати ташкил этилиб, унинг пойтахти Қуддус бўлиши таъминлангандагина топширишга розилик билдирди. Бу ҳақда ҲАМАС баёнотига таяниб, “Аль-Арабия” нашри хабар берди.

“Бизнинг қуролли қаршилигимиз тўхтамайди. У фақат миллий ҳуқуқларимиз тўлиқ тикланганда ва Фаластин давлати ташкил этилгандагина якунланади“, дейилади гуруҳ баёнотида. 

Қайд этиш жоиз, бу баёнот АҚШ вакили Стив Уткоффнинг ҲАМАС қуролни топширмаслиги ҳақидаги сўзлари янграган пайтда эълон қилинди.

ҲАМАС, шунингдек, Уиткоффнинг Ғазо секторига, айниқса инсонпарварлик ёрдами тарқатиладиган марказга қилган ташрифини танқид қилган. Улар бу ташрифни “халқаро жамоатчиликни алдаш учун уюштирилган театр” деб атади.

ҲАМАС АҚШни қуйидаги чораларни кўришга чақирди:

  • Ғазодаги урушни тўхтатиш;
  • Исроил қўшинларини олиб чиқиш;
  • Анклавдаги блокадани бекор қилиш.

Уиткофф эса берган баёнотида Ғазода урушни тўлиқ тугатиш ва сиёсий келишувга эришиш ҳозирги энг муҳим вазифа эканини айтган. 

Маълумот учун, кеча, 1 август куни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Ғазо секторига ташриф буюриб, ёрдам тақсимланадиган пунктларни кўздан кечирганди. Унинг сафаридан мақсад – Ғазодаги озиқ-овқат инқирози фонида АҚШ томонидан ишлаб чиқилаётган ёрдам режасини аниқлаштириш эди. Уиткофф Рафаҳ шаҳрида жойлашган тарқатиш марказига борган. Бу ташриф Ғазога ҳозиргача бўлган энг йирик ҳаво орқали гуманитар ёрдам етказилган кунга тўғри келган. Ёрдам БАА, Иордания, Германия, Испания, Бельгия, Франция ва Баҳрайн томонидан юборилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 2 август куни Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида гаровга олинганларнинг оилалари билан учрашувда Стив Уиткофф ҲАМАС билан олиб борилаётган гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокараларда ҳозирча ҳеч қандай ижобий янгилик йўқлигини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуддус ҲАМАС Фаластин давлати Стив Уткофф Ғазодаги урушни тўхтатиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг