Зойир Мирзаевга иккита янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга икки янги ўринбосар тайинланди. Янги раҳбарларни вилоят ҳокими таништирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Акбар Бурҳонович Эшонқулов Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Тайинловга қадар Акбар Эшонқулов “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган. 

Шоҳжаҳон Омонович Омонов Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

2019 йилдан тайинловга қадар Шоҳжаҳон Омонов Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо  бошқармаси бошлиғи котибияти мудири вазифасини бажарувчи вазифасида меҳнат қилган. 

Бўрибой Домотов Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси этиб тайинланди.

Улуғмурод Улуғбекович Лутфуллаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти 1-тоифали мутахассиси лавозимига тайинланди.

Йиғилишда вилояти ҳокими вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари Абдуғани Ҳимматовга тизимда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларида йўл қўйган камчиликлари учун ҳайфсан берилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг