Зойир Мирзаев кам таъминланган оиланинг уйида тунаб қолди
Жамият
−
13 Февраль 2022
29067Кеча, 12 февраль куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган, 30 йилдан буён ҳокимлар қадам босмаган Писком қишлоғига боргани ҳақида хабар берган эдик. Ҳоким вилоятнинг барча расмийлари билан шу қишлоқда, яна оддий одамлар уйида тунаб қолди.
Қишлоқда бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбири тонгда сут билан нонушта қилган Зойир Мирзаевнинг қаршисига чиқиб, уни саволларга тутди.
“Кеча бир кам таъминланган оилага, Зуҳра опага совға олиб келгандик. У киши “Учта ўғлим контрактда ўқийди, турмуш ўртоғим олти ой аввал оламдан ўтган, 30 миллион кредитимизни ёполмаяпмиз”, деб масала қўйган эди. Кечқурун шу кишининг уйида қолдик. Ўғиллари билан гаплашдик, ҳаммасини ҳал қилдик. 30 миллион кредитини тўлаб берадиган бўлдик. Соғлиқ инспекциясининг раҳбари ҳам ўша ерда қолди. У киши контрактни тўлаб беришни ваъда қилди”, дейди Зойир Мирзаев.
Нажмиддинова ҳокимнинг тонгда қандай нонушта қилгани билан қизиқди.
“Сут ичдик, зўр”, дейди Зойир Мирзаев.
Писком қишлоғида халқ сайли, сайёр қабул давом этмоқда.
LiveБарчаси