Зойир Мирзаев Қашқадарё ҳокимлигидан кетиши кутилмоқда
Жамият
−
18 Ноябрь 2021
14129Бугун, 18 ноябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев лавозимидан озод этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбамизга кўра, Зойир Мирзаевнинг ўрнига Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Мурод Азимов ҳоким этиб тайинланади.
Мурод Азимов
Маълумот учун, Зойир Мирзаев 2019 йил октябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланганди.
Ҳоким бўлгунига қадар у 2016 йилдан 2018 йилгача Бош вазир ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, агросаноат мажмуаси раҳбари, 2018 йилда Бош вазир ўринбосари – агросаноат, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари мажмуаси раҳбари бўлиб ишлаган. Кейинроқ эса 2018 йил 7 ноябрь куни Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
Қашқадаёрёга ҳоким бўлиши кутилаётган Генерал-майор Мурод Азимов 2018 йил февралдан бери Божхона қўмитасига раислик қилиб келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь