Зойир Мирзаев яна бир лавозимдан кетди

Жамият 35723
image

Аввалроқ, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилгани, унда ташкилотга янги раис тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Хабарда қайд этилганидек, федерациясига тадбиркор Феруз Абдуллаев раис этиб сайланган. Бу билан у собиқ Бош вазир ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаевнинг ўрнини эгаллаган. 

Маълумки, Зойир Мирзаев бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари, қолаверса, Йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисидаги фармонига мувофиқ, ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Зойир Мирзаев Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди.

Орадан 10 кун вақт ўтиб, Мирзаев Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинланган.

 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 518
Рейтинг: 3
t
×