“Зомин” туристик-рекреацион зонаси директори ишдан кетди 

Local

image

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси директори Собиржон Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда UzA ёзди.

Хабарда айтилишича,  Ҳукуматнинг 26 январдаги 31-сон қарори билан унинг ўрнига  Шуҳрат Ҳакимов “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ДУК директори лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends