Зоҳид Рихсиев комадан чиқди

Маданият-санъат

image

“Уммон” гуруҳи солисти Зоҳид Рихсиев комадан чиқди. Бу ҳақида унинг дўсти, “Уммон” гуруҳининг бошқа бир аъзоси Шоҳруҳ ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Янгиликни сизлар билан улашмоқчиман. Дўстимиз Зоҳид кўзларини очди”, деган у Instagram’да.

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни Тошкентнинг Юнусобод туманида хонанда Зоҳид Рихсиев бошқарувидаги BMW русумли транспорт воситаси автоҳалокатга учраганди. Оқибатда машинада бўлган яна уч кишидан бири, 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган. Икки киши оғир жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Зоҳид Рихсиев бугунгача кома ҳолатида бўлиб, аҳволи оғир дея баҳоланаётган эди.

Шунингдек, унинг 10 йилгача қамалиши мумкинлиги ҳақида ҳам ёзган эдик.
Маълумотларга кўра, Зоҳид Рихсиев шифохонага олиб борилганидан сўнг, унинг қонидан намуна олинган ва спиртли ичимлик ичган-ичмаганини текширилган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг