Златан Ибрагимович: “Менинг келажагим – футбол, менинг дунём – футбол”

Спорт

image

Италиянинг “Милан” клуби футболчиси Златaн Ибрагимович жамоаси А Серия ғолиблигини қўлга киритмагунча фаолиятини якунламасликка ваъда берди. 40 ёшли швед MLS’даги фаолиятидан сўнг 2020 йилда “Милан”га қайтди, аммо ҳали “россонери”лар сафида соврин ютишнинг уддасидан чиққанича йўқ.

Златанга кўра, у "Милан" билан нимадир ютмагунча фаолиятини якунламоқчи эмас, футбол унинг келажaги ва дунёсидир

“Айни дамда ўйнай олмаслигимдан хафаман, бу мени жуда қаттиқ ранжитмоқда. Айниқса, жамоам яхши ўйин  намойиш қилаётганда, мен уларга ёрдам беролмаяпман. Мен майдонда бўлишни ва клубга ёрдам беришни хоҳлайман. Италияга қайтганимдан бери биз ажойиб ишларни қилдик. “Милан” чиндан кучли кўринмоқда. Совринларни ютишни бошласак, бизда ҳаммаси жойида бўлади. Биз бунга эришиш учун курашяпмиз. Мен “Милан” билан бирор нарса ютмагунимча, ишдан кетмайман. Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, менинг келажагим – футбол, менинг дунём – футбол”, деган 40 ёшли швед ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” клуби охирги бор 2011-2012 йилги мавсумда А Серия ғолиблигини қўлга киритган. Ўша пайтда, Златaн ҳам “россонери”лар таркибида тўп тепарди. Жорий йил миланликлар Италия чемпионатида ғолиб чиқишга жуда яқин келишмоқда. Улар 57 очко тўплаган ҳолда, “Наполи” билан биргаликда А Серия жадвалида етакчилик қилмоқда. Ибрагимович жароҳат сабабли 2022 йил майдонга чиқмади. 2021 йилда эса Италия чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 2 голли узатма амалга оширган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made