Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд эшитиш қобилияти заиф болалар учун дастурини бошлади

Local

image

“Zamin” фонди ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун кохлеар имплантация (жарроҳлик йўли билан электрон протез ўрнатиш) дастурини йўлга қўйди. Бу ҳақда фонднинг расмий саҳифасида хабар берилди.

Эндиликда бу муолажа ҳар йили 30 нафар болага қўлланилади. Айни кунларда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ташхис жараёни бошланиб, дастлабки 10 нафар ўқувчи саралаб олинмоқда.

Текширувлар аудиолог, психоневролог, сурдопедагог, отоларинголог, психиатр ва бошқа мутахассислардан иборат гуруҳ томонидан амалга оширилади. Болаларнинг ёши, эшитиш мосламасидан фойдаланиш тажрибаси ва постлингвал асоратлар инобатга олинади.

Саралаб олинган болалар махсус тайёргарлик, жарроҳлик амалиёти ва реабилитация босқичларидан ўтадилар.

Аввалроқ, “Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева мунтазам равишда ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш устида иш олиб борилишини маълум қилган эди.


Rate Count

39

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends