Зироат Мирзиёева Лола Муротова билан учрашди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари ҳам I Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросимини томоша қилиш учун кеча, 14 сентябрь куни Қўқонга боргани ҳақида хабар берган эдик.

Асли қўқонлик бўлган мамлакатнинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ўзбекистон Қаҳрамони, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Неъматовна Муротова билан учрашган. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди. 

Лола Муротова Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони билан мукофотланди. 

Шавкат Мирзиёев Лола Муротовага “Ўзбекистон Қаҳрамони” мукофотини топшира туриб, у ҳақда шундай деган эди: 

“Мен Фарғонага борсам, албатта, Лола опамнинг ёнига бораман. Нима бўлади бу йил Лола опа деб сўрайман. Ғалла ва пахта режаларини энг оғир йилларда ҳам бажарадилар. Нимага? Бу инсонда Ватанга нисбатан юракларида шундай меҳр-муҳаббат борки, бу тўғрисида гапирсангиз адоғи йўқ. Мана шу оддийликлари, самимийликлари ўзбек аёлининг тимсоли, намунаси”.


Мақола муаллифи

Теглар

Зироат Мирзиёева I Халқаро ҳунармандчилик фестивали Лола Муротова

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг