Зироат Мирзиёева бошчилигидаги фонд янги лойиҳани бошлади
Жамият
−
14 Июнь 2020
14118Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази "Zamin " фонди ва БМТнинг Атроф-муҳит дастури кўмагида "Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш" лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Фонд хабар тарқатди.
“Мақсад – мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида ҳаво сифатини кузатиш учун имконият яратиш. Лойиҳа доирасида тизимга босқичма-босқич уланган барча вилоятларда ҳавонинг ҳолати бўйича маълумотларни намойиш этадиган очиқ онлайн платформа ишлаб чиқилмоқда. Ҳар ким платформага уланиши ва маълум бир ҳудудда ҳаво қандай ҳолатда эканлигини билиб олиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, платформада ҳавонинг ҳолатига қараб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиялари тақдим этиб борилади”, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 3 июнь куни ташкил этилган видеоконференция давомида фонд, БМТнинг Атроф-муҳит дастури ҳамда Тараққиёт дастури вакиллари ҳамда атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги мувофиқлаштирувчи ташкилотлар мутахассислари лойиҳа ва уни амалга ошириш жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, “Zamin” халқаро жамоат фондига Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева томонидан асос солинди.
“Zamin” фондининг фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳалардан иборат 4 йўналишга асосланган:
— атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлида ҳамкорлик;
— ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
— ижтимоий ривожланишга инновацион ишланмаларни татбиқ қилиш ва ижтимоий соҳадаги лойиҳаларни молиялаштириш;
— эшитиш қобилияти заиф болаларнинг яшаш шароити ва таълим шароитларини яхшилаш.
LiveБарчаси