Зирабулоқ магистрал газ қувурида портлаш бўлди

Жамият

image

Кеча, 2 февраль куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳудудида катта магистрал газ қувури портлагани ҳақида хабар ва видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги расмий маълумот берди.

Унга кўра, Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Зирабулоқ магистрал газ қувурида бугун, 2 февраль куни соат 16:45 ларда "БГР-ТБА" магистрал газ қувурлари 1- ва 4-тармоқларининг газ қувури ёрилиши оқибатида ёнғин содир бўлган. Авария натижасида жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.

"Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятининг Зирабулоқ магистрал газ қувурлари бошқармаси махсус ишчи гуруҳининг тезкор ҳаракатлари натижасида соат 17:15 да ёнғин бартараф этилди.

Қайд этилишича, "БГР-ТБА" магистрал газ қувурларининг 2-3 тармоқлари орқали газ транспорт тизими узлуксиз ишлаши йўлга қўйилди.

Айни пайтда Зирабулоқ, Ғаллаорол, Муборак ва Газли магистрал газ қувурлари бошқармаларининг махсус таъмирлаш бригадалари талофатни бартараф этиш мақсадида воқеа жойида иш олиб бормоқда. Қисқа муддатларда магистрал газ қувурлари қайта ишга туширилади ва барқарор ишлаши таъминланади.

"Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Табиий газ истеъмолчиларидан келиб чиқиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун “Ўзтрансгаз” АЖ олдиндан узр сўрайди", дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд портлаш Зирабулоқ

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг