Зинченко украиналиклар орасида рекордчига айланди

Спорт 1809
image

Лондоннинг “Арсенал” жамоасида тўп сураётган ярим ҳимоячи  Александр Зинченко Англия Премьер-лигасида ўтказилган ўйинлар бўйича украиналик футболчилар орасида рекордчига айланди.

Кеча, 6 ноябрда бўлиб ўтган “Арсенал”-“Челси” учрашуви (1:0) 25 ёшли футболчининг АПЛдаги 82-ўйинига айланди. Натижада Зинченко украиналик собиқ ҳимоячи Олег Лужнийдан ўзиб кетди. Лужний фаолияти давомида 81 ўйинда майдонга тушган. Кучли учликни “Вест Хем”нинг собиқ футболчиси Андрей Ярмоленко 66-ўйини билан якунлади.

Зинченко узоқ вақт “Манчестер Сити” да ўйнаган ва ўтган ёзда “Арсенал” сафига қўшилган эди. У лондонликлар билан тўрт йиллик шартнома тузган.

Муштарий Ғаниева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 2.7
t
×