Зилзилалар Туркия иқтисодиётига қанча зарар етказгани очиқланди

Олам

image

Туркиядаги зилзилалар оқибатида 84 миллиард доллардан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда “Bloomberg” мамлакат тадбиркорлар конфедерацияси ва республикадаги ишбилармон доиралар вакилларининг ҳисоб-китобларига таяниб хабар берди.

Конфедерация ҳисоб-китобларига кўра, иккита кучли зилзила миллий иқтисодиёт учун 84 миллиард доллардан ортиқ ёки ялпи ички маҳсулотнинг ўн фоизига яқин зарар келтирган.

Уларнинг 70,8 миллиард доллари турар-жой биноларига етказилган зарардир.

Шунингдек, мамлакат бюджети даромадлари 10,4 миллиард долларга қисқаради, ишчи кучининг йўқотилиши эса 2,9 миллиард долларга тушади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.

Шундан сўнг, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан дастлаб 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи, жорий йилнинг 9 февраль куни 71 кишилик иккинчи гуруҳ Туркияга юборилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон жорий йининг 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

зарар Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг