Зилзиладан кейин 269 қурувчи ва пудратчи ҳибсга олинди
Олам
−
09 Март 2023
4829Туркия ҳукумати февраль ойида мамлакат жануби-шарқида рўй берган зилзилалар оқибатида уйларнинг қулаши учун жавобгар бўлиши мумкин бўлган 269 кишини, жумладан, қурувчилар ва пудратчиларни ҳибсга олди. Бу ҳақда пайшанба куни TRT телеканали ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга таянган ҳолда маълум қилди.
Телерадиокомпанияга кўра, 106 кишини ҳибсга олиш учун ордер ҳам чиқарилган.
Умуман олганда, 1068 нафар, жумладан, 14 нафари хорижда бўлган шахсларга нисбатан зилзиладан кейинги тергов ҳаракатлари бошланган. TRT хабарига кўра, 320 нафар гумондор гаров эвазига озод қилинган, 86 нафари ҳибсдан озод қилинган, қолганлари тергов қилинмоқда ёки ҳибсга олинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлди. Ер қимирлашлари ва минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. Туркияда қурбонлар сони 46 мингдан ошди. Туркияга етказилган табиий офатдан жами зарар, БМТ прогнозларига кўра, 100 миллиард доллардан ошиши мумкин.
LiveБарчаси