Зилзила туфайли ёпилган аэропорт фаолиятини қайта тиклади
Олам
−
13 Февраль 2023
4230Зилзила оқибатида ёпилган Туркиянинг Ҳатай аэропорти таъмирлаш ишлари тугатилгач, қайта очилди. Маълум бўлишича, ер силкиниши натижасида фақатгина учиш-қўниш йўлагига зарар етган ва бир ҳафта ичида таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бу ҳақда Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазири Адил Караисмаилўғли Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
“Биз Ҳатай аэропортида учиш-қўниш йўлагининиг таъмирлаш ишларини якунладик, бугун у қайта ишга туширилди”, деб ёзди инфратузилма вазири.
Таъкидланишича, аэропортнинг очилиши зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга тезроқ ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
Шундан сўнг, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан дастлаб 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи, жорий йилнинг 9 февраль куни 71 кишилик иккинчи гуруҳ Туркияга юборилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон жорий йининг 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь