Зилзила қурбонлари 20 мингдан ошди
Олам
−
11 Февраль 2023
7381Туркия жануби-шарқидаги зилзила қурбонлари сони 20 318 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқамаси маълум қилди.
“Туркиядаги зилзилалар қурбонлари сони 20 318 кишини ташкил этди, 80 088 киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.
Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 6 февраль куни 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Ер силкинишлари ортидан юзлаб зилзилалар мамлакатнинг 10 вилояти ва қўшни давлатларда сезилган, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган.
LiveБарчаси