“ЗИЛ” ҳайдовчиси қасддан маст эркакнинг қўлини босиб кетди

3-саҳифа 10257
image

Наманганда 26 яшар “ЗИЛ” бошқарувчиси 46 яшар маст ҳайдовчи билан жанжаллашиб, унинг қўлини ўзига тегишли юк автомобили билан босиб кетди. Фуқаро Қ.Ф. оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан хабар беришларича, ҳолат жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 17:00 атрофида содир бўлган. Наманган туманида яшовчи 26 ёшли А.Н. ушбу тумандаги “Қурама” маҳалласи ҳудудида фуқаро 46 ёшли Қ.Ф. билан жанжаллашиб қолади. А.Н. қўли билан Қ.Ф.нинг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказади. Сўнг унинг чап қўлини “ЗИЛ ММ3554” русумли автомашина балони билан босиб ўтиб кетади. Қ.Ф. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида аниқланишича, ушбу куни А.Н.  зининг бошқарувида бўлган “ЗИЛ ММ3554” русумли автомашинасини “Қурама” маҳалласи ҳудудидаги ички кўчалар бўйлаб бошқариб кетаётиб Қ.Ф.нинг бошқарувида бўлган NEXIA русумли автомобиль йўлни тўсиб қўйганлиги сабабли йўлини давом этира олмаган. Маст ҳолатда бўлган Қ.Ф. эса унга кутиб туришини айтган. Шундан сўнг иккиовлон ўртасида жанжал чиққан.  

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст йетказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 348
Рейтинг: 2.9
t
×