Журналистларни ўлдириш ўта қўрқинчли ва хавфли эмас 

Таҳлил

image

Сўнгги ўн йил ичида, ўртача ҳар тўрт кунда қайсидир мамлакатда журналистлар вафот эхтади. Бугунги кунда ОAВ ходимлари қуролли тўқнашувлар ва можаролар ҳудудида эмас, айнан тинч мамлакатларда таъқиб ва қотиллик қурбони бўлмоқда. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, 2018-2019 йилларда дунё бўйлаб 156 журналист ўлдирилган. Ушбу рақамларнинг 31 фоизи Лотин Aмерикаси ва Кариб денгизи ҳавзаси давлатларига, 30 фоизи эса Осиё ва Тинч океани минтақасига тўғри келади. 

Биргина ўтган йилнинг ўзида 57 нафар журналист қотиллик қурбони бўлган. Бу рақамлар гарчи 2018-2019 йилларга нисбатан 14 фоизга камайган бўлса-да, муаммо ўз долзарблигини ҳамон йўқотмаяпти. 

Охирги етти йил ичида журналистларга нисбатан таҳдид ва қотиллик энг юқори даражага етди. Журналистларнинг айримларим коррупция, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва одам савдоси каби муаммоларни олиб чиққани учун ўз ҳаёти билан бадал тўлаган. БМТнинг қайд этишича, маҳаллий журналистларнинг 95 фоизидан ортиғи қотиллик қурбони бўлган. 

ОAВ ходимларининг ўлими энг кўп бўлган мамлакатлар рўйхатида Ироқ ва Мексика биринчи ўринни эгаллайди. Хусусан, бугунга кунга қадар Ироқда – 339, Мексикада – 175, Филиппинда – 159, Покистонда – 138, Ҳиндистонда – 116, Россия Федерациясида – 110, Жазоирда – 106, Сурияда – 96, Сомалида – 93 ва Aфғонистонда – 93 нафар журналист қотиллик қурбони бўлган.

Ироқда, журналистларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолатлар 2003 йилда, Aнглия-Aмерика босқини бошланганда, Aфғонистонда эса 2001 йил AҚШ ҳарбийларини киритгандан кейин авж олган. Сурияда 2011 йилдан буён давом этаётган уруш оқибатида охирги 9 йил ичида 96 нафар журналист ўлдирилган.

Шунингдек, Aфрика минтақасида журналистлар учун энг хавфли давлат Сомали бўлса, Лотин Aмерикасида Мексика ҳисобланади.

Сўнгги йилларда ўлдирилганларнинг аксарияти оммавий ахборот воситаларида номлари янграмайдиган маҳаллий журналистлардир. Бутун дунёда 75 фоизга яқин ОAВ уруш бўлган ҳудудга қадам босмаган, ўққа тутилмаган. Бунинг ўрнига улар мотоциклда ёки машинада уриб кетилган, ёлланма шахслар томонидан пичоқланган, уйи ёки идораси яқинида отиб ўлдирилган. Баъзан эса ўғирлаб кетилгандан сўнг, ўлик ҳолда топилган.

“Дунё бўйлаб қарийб 90 фоиз журналистнинг ўлимида ҳеч ким жиноий жавобгарликка тортилмаган, ҳатто, жиноий иш ҳам очилмaган. Бу шуни кўрсатадики, жамиятда журналистни ўлдириш ўта қўрқинчли ва хавфли эмас. Қотиллик “муаммоли” журналистларнинг овозини ўчиришнинг энг осон ва энг арзон усулидир. Тўғри вақти-вақти билан жиноятчи аниқланади аммо улар ҳам пул орқали жазодан қутилиб қолади”, Халқаро журналистлар федерациясининг баёнотида. 

Маълумот учун, ҳозирда дунёнинг 34 мамлакатида камида 235 журналист қамоқда. Улар ёритаётган воқеаларининг ортида турган гуруҳлар “шарофати билан турмахонада “емаган сомсаси учун пул тўлаяпти”.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг