Журналистларга “хавфсиз ёрдам”лар юборилди

Жамият

image

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан журналистларга 150 миллион сўмдан зиёд миқдорда ёрдам кўрсатилди. 

Фонд “Хафсиз ёрдам” лойиҳасини давом эттирган ҳолда журналистика ва телекоммуникация соҳасининг 100 нафар вакиллари рўйхатини шакллантирди. Мазкур рўйхатнинг асосини журналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ташкил қилади. Рўйхатга саломатлигини тиклаш учун даволанаётган ҳамда турли оилавий сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган журналистлар ҳам киритилди. Рўйхатни шакллантиришда, тегишли ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги журналистлар гуруҳлари яқиндан ёрдам беришган.

Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, биринчи босқичда уларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламини етказиш бошланган бўлса, кейинги босқичда уларнинг ҳар бирига махсус пластик карточкаларда 1 млн сўмдан пул маблағлари тақдим этилади.

“Биз бугунги синовли кунларда моддий ёрдамга муҳтож ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз бурчимиз деб биламиз”, деб айтилади фонд расмий хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг