Журналист Ниғмат Ёқубов вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун фахрий журналист, ёзувчи, “Дўстлик ордени” соҳиби Ниғмат Ёқубов 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси хабар бермоқда.

Ниғмат Ёқубов “Совет Ўзбекистони” (ҳозирги "Ўзбекистон овози"), “Қишлоқ ҳақиқати” (ҳозирги "Қишлоқ ҳаёти") газеталарида ҳамда “Мулоқот” журналида бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир лавозимларида ишлаган. 

Бугунги кунга қадар устоз журналистнинг 54 та китоби нашр этилган. Уларда соғлом турмуш кечириш, узоқ умр кўриш сирларини билган инсонлар, истеъдодли ёшлар ҳақида атрофлича ёритилган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг