“Журналист хато қилса, жазоларни эслатувчи ИИВ қаерга қараяпти?”. Алламжонов “табиб” бўйича муносабат билдирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонга келган “курдистонлик табиб” Али Маҳмуд Ҳасан бўйича Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни огоҳлантирди. ИИВ миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликни айтган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, сохта табиблик фаолияти билан шуғулланаётганлар хақида огоҳлантирди.  Шу ўринда, Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ҳам ушбу масала бўйича чақириқ билан чиқди

“Агар унинг фирибгарлиги ҳақидаги маълумотлар асосли, исботланган бўлса, нега унинг фаолияти чекланмаяпти? Унинг бемалол вилоятма-вилоят юриб, одамларни даволашига йўл қўйиб бериляпти. 

Агар ҳақиқатда фойдали табиб бўлса, уни ҳам рўйхатга олиш, лицензия [бериш] деган қоидалари бор. Гап одамлар ишончи ва ҳаёти ҳақида кетяпти. Энди бир камига четдан келиб, хоҳлаган одам хоҳлаган ишини қилиб кетиши қолганди. Шаҳарнинг дарвозаси жойида турибдими ўзи? Албатта, кимдир ўлиши ёки азият чекиб, вой-дод, дейишини кутяпмизми”, дейди Алламжонов.

Шунингдек, Комил Алламжонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиология хизмати ва Ички ишлар вазирлигини “қуруқ гапиравермай ишлашга” чақирди.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик хизмат карантин, деб роса жазолашни билади-ку. Ёки матбуот ходимларининг озгина хатосини кўриб қолса, қонунлар ва жазоларни эслатувчи ИИВ қаерга қараяпти? Бу ҳолатда расмий муносабатнинг ўзи камлик қилади. Ишлаш керак, ўртоқлар, қуруқ гапиравермай!

Шифо излаб ҳар бир имкониятдан фойдаланмоқчи бўлган барча беморларимизга эса Аллоҳ шифо берсин”, деб ёзади Масс-меди фонди раиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Комил Алламжонов халқаро ташкилотларга ЛГБТ бўйича мурожаат билан чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

545

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг