Жума намозини ўқиш бўйича чеклов бекор қилинди
Жамият
−
20 Сентябрь 2021
4009Жума намозларини фақат очиқ саҳналарда адо этилишига оид чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан, Республика махсус комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чекловни бекор қилиш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди.
Аввалроқ, Республика махсус комиссияси қарори билан оммавий, кўнгилочар, маданий тадбирлар ҳамда тўй ва оилавий маросимлар ўтказишга қўйилган чеклов юмшатилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь