Жулиан Ассанж 7 йил деганда Лондонда ҳибсга олинди
Олам
−
11 Апрель 2019
5997Буюк Британия полицияси WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсга олди. Эквадор Ассанжга бошпана беришни тўхтатган. Бу ҳақда Скотленд-Ярд Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, уни қўлга олиш учун ордер 2012 йилнинг 29 июнида чиқарилган.
“У Лондоннинг марказий полиция бўлинмасида ҳибсга олинди ва енг яқин вақт ичида Вестминстер магистрат суди қаршисига чиқарилгунча, шу ерда қолади”, дейилади идора хабарида.
Маълумот учун, 2010 йилда можароларга сабаб бўлган сайт асосчиси жинсий зўравонликда айбланиб, халқаро қидирувга берилганди. Бироқ журналист Британиядаги Эквадор элчихонасидан бошпана топишга муваффақ бўлди ва охирги етти йил давомида ўша ерда сақланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь