Жуда хавфли: коронавируснинг “африканча” тури тарқалмоқда
Олам
−
22 Январь 2021
13771Африканинг тўртта мамлакати – Ботсвана, Замбия, Кения ва Гамбияда жуда хавфли бўлган “501.В2” коронавирусининг “африканча” штамми топилди. Бу ҳақда eNCA маҳаллий телеканали Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб хабар берди.
“Жанубий Африкада пайдо бўлган мутант вируси Африканинг яна тўртта давлатида аллақачон аниқланган. Кўриниб турибдики, у бошқа Африка давлатларида ҳам мавжуд, аммо у ерда ҳали аниқланмаган. Энди мутант вирусининг тўлиқ генетик кодини олиш учун иш олиб боряпмиз, бу ушбу штаммни тезкор аниқлашга имкон беради”, дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африка ваколатхонаси раҳбари Матшидисо Моэти.
Жанубий Африка Ҳукумати 2020 йил 21 декабрь куни мамлакат жанубида октябрь ойида янги ва тажовузкор коронавирус шакли топилганини эълон қилди. “501.В2” вируси Жанубий Африкада эпидемиянинг иккинчи тўлқинини келтириб чиқарди ва январь ойининг ўрталарида авжига чиқди. Дастлабки тадқиқотлар шуни кўрсатадики, коронавируснинг бу тури жуда юқори даражада тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кения тиббиёт илмий-тадқиқот институти мутахассислари мамлакатда коронавируснинг 16 янги тури тарқалиши мумкинлигини аниқлаганди.
LiveБарчаси