ЖТСУнинг Фарғона филиали ташкил этилди
Жамият
−
04 Ноябрь 2020 5389 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентиинг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ:
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг (Университет) Фарғона филиали ташкил этилади ва 2021/2022 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди;
Университетнинг махсус лабораторияси негизида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ташкил этилади ва 2021 йил 1 январдан иш бошлайди.
2020 йил 1 декабрдан Университет республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.
2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа ОТМларда спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Эндиликда республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 127 тага етди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель