ЖССТ: “Ернинг ҳар бешинчи аҳолиси саратонга чалинади”

Саломатлик 10191
image

Ер сайёрасининг ҳар бешинчи аҳолиси эртами-кечми саратон касаллигига чалинади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Янгиликлар марказига асосланиб хабар берилган.

Манбага кўра, ҳар саккизинчи эркак ва ҳар ўн биринчи аёл ушбу касалликдан вафот этади. 

Саратон касаллиги билан боғлиқ ўлимнинг 70 фоизи кам ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлади. 

"Дарҳақиқат, саратон аллақачон ҳар бир оила учун муаммо бўлиб келяпти. Касаллик дунёда ўлимнинг иккинчи асосий сабабига айланган", деган ЖССТ вакили Андрэ Ильбави. 

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ўлимнинг биринчи сабаби юрак-қон томир касалликлари ҳисобланади. 

Ташкилот мутахассисларининг маълум қилишича, 2020 йилда 19,3 миллион киши саратон касаллигига чалинган. Ушбу касаллик натижасида 10 миллион киши вафот этган. 

Энг кенг тарқалган саратон тури кўкрак бези саратонидир. Ундан кейин ўпка саратони, йўғон ичак саратони ва простата саратони туради. 

ЖССТ шунингдек, саратон касаллиги болалар ва ўспиринлар орасида ўлимнинг асосий сабабига айлангани ҳақида хабар берган. Ташкилотга кўра, ҳар йили 400 минг болада саратон касаллиги аниқланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 529
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×