ЖССТ “Ремдесивир”дан фойдаланишга қарши чиқди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шифохоналарда COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун "Ремдесивир" препаратини ишлатмаслик тўғрисида шартли тавсия берди. Баёнотда таъкидланишича, унинг самарадорлиги ҳали исботланмаган

Препаратнинг самарадорлигини текшириш 15 октябрь куни бошланган. Жами тўртта мустақил синов ўтказилган, уларда 7 мингдан ортиқ беморга тегишли маълумотлар таҳлил қилиб чиқилган.

"Касалликнинг оғирлик даражасидан қатъи назар "Ремдесивир" препаратидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки ҳозирда дорининг беморларнинг омон қолишини исботловчи ва бошқа яхши кўрсаткичлари тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ", дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, Халқаро экспертлар гуруҳи шундай хулосага келган.

"Препарат COVID-19 га чалинган одамларнинг яшовчанлигига, сунъий нафас олдириш, соғайиб кетиш вақтига ва бошқа кўрсаткичларга аҳамиятли тарзда таъсир ўтказмайди", дейилган баёнотда. 

Маълумот ўрнида, ЖССТ олдин ҳам "Ремдесивир"нинг фойдаси тўлиқ исботланмаганини таъкидлаганди.

"Ремдесивир"дан бошқа воситалар билан биргаликда Америка Президенти Дональд Трампни даволашда ҳам қўлланилган. Октябрда коронавирусга чалиниб, сўнг соғайган Президент АҚШнинг барча фуқароларига худди ўзи каби даволаниш билан таъминлашни ваъда қилган.

Айни вақтда Ўзбекистонда ушбу дори воситасидан фойдаланиб келинмоқда. Бундан бир неча ой аввал Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев ушбу доридан фойдаланиш бўйича тавсия билан чиққанди


Мақола муаллифи

Теглар

РЕМДЕСИВИР

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар