ЖССТ коронавирусни енгил ўтказганларга тавсия билан чиқди

Жамият

image

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти енгил формали ёки асемптоматик коронавирусга чалинганларга COVID-19 га қарши эмланишни тавсия қилади, чунки касалликдан кейин ҳамманинг ҳам етарлича кучли иммунитети ривожланмайди. Тавсия ЖССТнинг катта илмий ходими Сумья Сваминатан томонидан эълон қилинди, унинг интервьюси ташкилот веб-сайтида жойлаштирилган.

Сваминатаннинг тушунтиришича, енгил формали ёки асемптоматик коронавирусга чалинган одамларнинг иммунитети оғирроқ формада касал бўлган беморларга қараганда заифроқ. Унинг айтишича, эмлаш организмнинг иммунитет таъсирини кучайтиради.

“Агар сиз аллақачон инфекцияни юқтирган бўлсангиз ҳам, вакцинани қабул қилган бўлсангиз ҳам, у кучайтирувчи ролини ўйнайди ва иммунитетни кучайтиради”, дейди Сваминатан.

ЖССТ болаларни эмлашга доир тавсиялар бермаган, чунки ҳозирда бу бўйича етарли тадқиқот олиб борилмаган. Аммо тез орада ташкилот вакцинанинг болаларга таъсири тўғрисида кўпроқ маълумот олишни ва 18 ёшгача бўлган беморларга эмлаш бўйича тавсиялар беришни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг