ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишига аниқлик киритди

Жамият

image

Бутун дунё бўйлаб 2,4 млн одамга юқиб улгурган SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясининг манбаи ҳайвонга бориб тақалади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари шундай хулосага келди, деб хабар бермоқда “Reuters” агентлиги.

“Барча мавжуд маълумотлар вируснинг ҳайвондан тарқалганини ва лаборатория ёки бошқа бирор жойда ихтиро қилинмаганини кўрсатяпти”, дейди ЖССТ маърузачиси Фадела Чаиб.

Унинг сўзларига кўра, вирус инсонга қандай қилиб ўтгани ва тарқала бошлагани ҳозирча номаълум. Бироқ у, аввал айтилганидек вируснинг инсон томонидан яратилганини рад қилди.

Жорий йилнинг 17 апрель куни АҚШ разведкаси вируснинг Ухандаги лабораторияда ихтиро қилиниши версиясини текшираётгани маълум қилинганди. Хитой эса коронавирус лабораторияда ихтиро қилингани ҳақидаги барча хабарларни инкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19 коронавируси лк бор 2019 йилнинг декбарида Уханда қайд этилганди. ЖССТ вирус тарқалишини 11 март куни пандемия деб эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

664

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг