ЖССТ “коронавирус бўрони”га учраган мамлакатга ходимларини юборди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистонга тобора кўпайиб бораётган коронавирус ҳолатларига қарши курашишда ёрдам бериш учун 2,6 мингдан ортиқ ходимини юборди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар берган.  

ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг айтишича, ходимлар ҳиндистонлик ҳамкасбларига техник маслаҳатлар ҳамда эмлаш ва кузатишда ёрдам беради. 

"ЖССТ ускуналар ва материаллар, шу жумладан минглаб кислород концентраторлари, кўчма тайёр шифохоналар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш учун қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда", деган Тедрос Адҳаном Гебрейесус. 

Маълумот ўрнида, Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли оғир эпидемиологик вазият ҳукмронлик қилмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича антирекордлар қайд этилмоқда. 

Коронавирус билан касалланиш сони бўйича Ҳиндистон дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда, вирусдан ўлим даражаси бўйича тўртинчи ўринда туради. 

Ҳиндистондаги шифохоналар касаллар билан тўлиб тошган, кислород баллонлари етишмаяпти. Шу сабабли, Ҳукумат эпидемиянинг янги тўлқинига тайёр эмаслиги учун танқид қилинмоқда. 

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 17,6 млндан ошган. 198 мингдан кўп киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон коронавирус

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг