ЖССТ болаларнинг номаълум гепатитга чалиниши ортаётганини маълум қилди
Олам
−
25 Июнь 2022
8405Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунё бўйлаб болаларда келиб чиқиши номаълум бўлган гепатитнинг 920 та ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда ЖССТнинг Женевада чоп этилган пресс-релизида сўз боради.
Қайд этилишича, ЖССТ жорий йилнинг 22 июнь ҳолатига 33 мамлакатда 920 нафар болада келиб чиқиши номаълум гепатитни аниқлаган.
Ташкилот маълумотларига кўра, жорий йилнинг 27 май куни ЖССТ ушбу касаллик қайд этилган ҳолатларини маълум қилганидан сўнг, яна 270 та эҳтимолий ҳолат ҳақида хабар берилган. Бунда 45 нафар бола орган трансплантациясига муҳтож, 18 нафар бемор вафот этган бўлган.
Маълумот ўрнида, келиб чиқиши номаълум гепатитнинг биринчи ҳолатлари 5 апрелда, Буюк Британия ЖССТни Шотландияда ушбу касалликка чалинган 10 ёшгача бўлган 10 нафар бола ҳақида хабардор қилганда қайд этилган.
Ҳозирда касалланганларнинг ярми (460) Европага тўғри келади, хусусан, Буюк Британияда 267 таси қайд этилган. Касалликлар сони бўйича иккинчи ўринда Америка туради, у ерда 383 та ҳолат аниқланган, шундан 305 таси АҚШда қайд этилган.
LiveБарчаси