ЖССТ болаларда учраётган номаълум гепатит нечта давлатга етиб борганини очиқлади
Олам
−
09 Июнь 2022
5525Дунё бўйлаб болаларда келиб чиқиши номаълум бўлган гепатитнинг 700 дан ортиқ ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди.
“ЖССТ болаларда келиб чиқиши номаълум гепатит ҳақидаги хабарларни кузатишда давом этмоқда. 34 давлатдан 700 дан ортиқ эҳтимолий ҳолатлар ҳақида хабар берилган, яна 112 та ҳолат текширилмоқда”, дейди ЖССТ бош директори.
Унинг сўзларига кўра, камида 38 нафар бола жигар трансплантациясига муҳтож, 10 ҳолатда касаллик ўлим билан якунланган.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, кўпинча гепатитга олиб келадиган бешта вирус ушбу ҳолатларнинг ҳеч бирида топилмаган.
"ЖССТ ҳар йили тушунарсиз гепатит ҳолатлари ҳақида маълумот олади, бироқ бир қанча мамлакатларда касалланиш даражаси кутилганидан юқори эканлигини айтишди", деб хулоса қилган бош директор.
LiveБарчаси