ЖССТ 11 та мамлакатда маймун чечаги аниқланганини маълум қилди

Олам

image

Маймун чечаги эндемик деб ҳисобланмаган 11 та мамлакатда 80 та касалланиш ҳолатлари аниқланди, яна 50 та ҳолат текширилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди

“Ҳозиргача 80 га яқин касаллик аниқланган, 50 таси текширилмоқда. Кузатув кенгайтирилгач, янги ҳолатлар ҳақида хабар берилиши мумкин”, дейилади хабарда. 

ЖССТга кўра, маймун чечаги бир қатор мамлакатларда баъзи ҳайвонлар популяцияларида эндемик бўлиб, маҳаллий аҳоли ва саёҳатчилар орасида даврий эпидемияларга олиб келади. Ташкилот маймун чечаги COVID-19 дан фарқли тарқалишини таъкидлаган.

“ЖССТ одамларни ишончли манбалардан, масалан, миллий соғлиқни сақлаш органларидан, ўз жамиятларида авж олиш даражаси, аломатлари ва олдини олиш чоралари тўғрисида маълумот олишга ундайди”, дея қўшимча қилинган ЖССТ хабарида. 

Маймун чечаги белгилари бир неча ҳафта ичида йўқолади, аммо баъзи ҳолларда тиббий асоратлар ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Бир қатор мамлакатларда, жумладан, Буюк Британия, Швеция, Италия, Франция, Австралия, Канада, Германия, Голландия ва Испанияда ҳам касалланиш ҳолатлари аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

763

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг