Жозе Моуринью собиқ шогирди билан бирга ишлашни хоҳлаяпти
Спорт
−
16 Февраль 2022
4063Португалиялик мутахассис Жозе Моуринью “Рома”да бош муараббий бўлганидан буён, унинг ишлари ҳа деганда, олдинга силжимаяпти. Римликлар Италия А Сериясида 25 та учрашувда бор ёғи 40 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Ушбу поғона билан “бўрилар” Европа Лигасидан ҳам қуруқ қолади.
Бу ҳам етмагандек, римликлар Италия кубогининг чорак финалида “Интер”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Жозе қанчалик ҳаракат қилмасин, “бўрилар” шу мавсумдаёқ топ клубга айланмайдиган кўринади. Аксинча, Моуриньюнинг ўзига нисбатан танқидлар янада кўпаймоқда. Шунга қарамасдан, “Рома” раҳбарияти португалиялик мураббийга тўлиқ ишонмоқда.
Жозе “бўрилар”нинг топ жамоага айланишини хоҳлайди. Бироқ ҳозирда клубда ўзини жамоани қутқаришга қодир, дунё даражасидаги ўйинчиман деб ҳисоблайдиган футболчи йўқ. Албатта, Моуринью тушунади-ки, унга айнан шундай футболчи керак. "The Sun" нашрининг хабар беришича, Жозе Моуринью “Манчестер Юнайтед”дан кетиши ҳақида хабарлар тарқалаётган, Криштиану Роналдуни “Рома”га таклиф қилмоқчи. Жозе ва Роналду иккиси ҳам португалиялик шунингдек, улар “Реал Мадрид”да биргаликда ишлаган. Бироқ Моуринью “Реал”да бош мураббий бўлган вақтида, Кириштиану билан жуда ҳам илиқ муносабатда бўлмаган. Қолаверса, Роналдунинг ўзига ҳам “Рома”га ўтиш унчалик маъқул келмаслиги мумкин.
Маълумот учун, Роналду “Манчестер Юнайтед” АПЛда Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринга кўтарилмаса, клубдан кетиши мумкин. “Рома”дан ташқари, унинг хизматларига “Бавария” ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь