Жошуа Украинадаги уруш сабаб Усик билан реваншни қоллиришга қарор қилди
Спорт
−
07 Март 2022
2587Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа амалдаги чемпион украиналик Александр Усик билан реванш жангини қолдиришга тайёр.
Энтони Жошуанинг айтишича, у Украинада Усик билан содир бўлаётган ҳолат тўғрисида гапирмайди. Шунингдек, Александр реванш жангига тайёр бўлгунига қадар бошқа боксчи билан рингга чиқишга қарши эмас.
“Кучли жангчилар билан курашишни яхши кўраман. Улар менга қийинчилик туғдиришади. Усик билан ўтказган жангим катта синов бўлди. Агар, реванш тўқнашувда Усикни мағлуб қилмоқчи бўлсам, ҳар томонлама ўсишим керак. Сабаби, Усик яхши жангчи. Мен Александр Усик ва Энди Руизни ҳурмат қиламан. Шунинг учун, мен ҳам ўз ишимга ҳурмат билан ёндашаман. Машғулотларга қайтиб, янада кучли бўлиш қўлимдан келади. Украинадаги Усик билан боғлиқ вазият ҳақида гапирмоқчи эмасман. Чунки оралиқ жанг ўтказишда муаммога дуч келмайман. Мен ҳар ким билан жанг қиламан, муаммо йўқ. Жозеф Паркер реванш ўтказишни хоҳлаяптими? Мен ҳам уни калтаклашга қарши эмасман. Ким мен билан урушмоқчи бўлса, исталган жойида жанг қиламан”, деган Жошуа.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 25 сентябрь кунида Энтони Жошуа Александр Усикга қарши жанг ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учраганди. Натижада, Александр WBА, WBО, IBF, IBО чемпионлик камарларини қўлга киритди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси