Жорий йилда қанча абитуриент талаба бўлгани айтилди
Жамият
−
30 Август 2022
137442022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Шундан:
• 39 962 нафари – давлат гранти;
• 150 413 нафари – тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти:
• Кундузги таълим шакли – 118 352 нафар;
• Сиртқи таълим шакли – 45 407 нафар;
• Кечки таълим шакли – 9 139 нафар;
• Масофавий таълим шакли – 3 416 нафар.
Танлов натижаларига кўра:
• давлат гранти асосида ўртача балл – 121,2 баллни;
• тўлов-контракт асосида ўртача балл – 95,9 баллни ташкил этди.
Шунингдек, 13 мингдан зиёд абитуриент қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган.
Улардан:
• 176 мингдан зиёди – умумий қабул параметрлари доирасида;
• 13 мингдан зиёди – имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган.
Жумладан:
• ногиронлиги бўлган шахслар – 3,2 минг нафар;
• “Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар – 272 нафар;
• муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар – 4,7 минг нафар;
• ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари – 1,9 минг нафар;
• Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари – 739 нафар;
• эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар – 1,9 минг нафар;
• камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар – 379 нафар.
LiveБарчаси