Жонсон яна Британия Бош вазири “курси”сини эгаллаши мумкин – ОАВ

Олам

image

Бугун, 20 октябрда Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс истеъфога чиққанидан сўнг мамлакатнинг собиқ ҳукумат раҳбари Борис Жонсон сайловларда ўз номзодини қўймоқчилигини билдирди. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.

Хабарларга кўра, Жонсондан ташқари собиқ Молия вазири Риши Сунак ва Британия Жамоалар палатаси раҳбари Пенни Мордонт ҳам Бош вазир лавозими учун курашиши кутилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Сунак тарафдорлари сўнгги сайловлардан кейин у Бош вазир лавозими учун “энг муносиб номзод” бўлиши мумкинлигига ишончи комил. 

“Мордонт ҳисобот бериш қобилиятига эга бўлиши мумкин, аммо у Бош вазир бўлиш учун етарлича тажрибага эга эмас”, дея таъкидлаяпти баъзи амалдорлар.

Шунингдек, нашр Трасснинг эҳтимолий ворислари сифатида Британиянинг Молия вазири Жереми Хант ва Мудофаа вазири Бен Уоллесни номзодини кўрсатган.

Бироқ, Хант Трасснинг истеъфосидан кўп ўтмай ўз номзодини қўймаслигини айтди, Уоллес ҳам Mудофаа вазири бўлиб қолишни хоҳлашини айтган. “Sky News” телеканали бир кун аввал истеъфога чиққан собиқ Ички ишлар вазири Суэлла Браверманни ҳам эҳтимолий номзод сифатида кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир ва Британия Консерватив партияси раҳбари Лиз Трасс ўзининг вориси сайланмагунча Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимида қолишини таъкидлаб, истеъфога чиқишини эълон қилди.

Трасс бор-йўғи 44 кун Бош Вазир бўлиб ишлади ва мамлакат тарихига энг кам вақт ҳукуматни бошқарган раҳбар сифатида кирди.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг