Жонсон хавотирда

Олам

image

Бир миллионга яқин ўсимлик ва ҳайвонот турлари йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон бугун, 30 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг биохилма-хиллик мавзусидаги саммитида шундай огоҳлантириш беради.

"Сўнгги ярим асрда ҳайвонот дунёсининг деярли 70 фоизи йўқолди – бу кўпчилигимиз учун бутун умр, аммо эволюция меъёрлари бўйича атиги бир лаҳза. Яна 1 миллионга яқин ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқолиб кетиш хавфи остида турибди", деган фикрда Жонсон. 

Буюк Британия ҳукумати раҳбари табиий мувозанатнинг бузилиши иқтисодиёт, иқлим, аҳоли саломатлиги ва бошқа кўплаб ҳалокатли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантиради. У халқаро ҳамжамиятни биохилма-хиллик пасайишини тўхтатиш учун мувофиқлаштирилган чоралар кўришга чақиради. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 12 декабрь куни Буюк Британия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иқлим ўзгаришига қарши кураш мавзусида саммит ўтказади. Саммитда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ҳамраислик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг