Жонсон иқлим ўзгаришига қарши курашни Жеймс Бонднинг дунёни қутқаришига ўхшатади

Олам

image

Жеймс Бонд исмли британиялик агент 007 ҳақидаги фильмларнинг бош қаҳрамони кўпинча дунёни қутқариш учун портловчи мосламанинг қизил симини кесиши керак бўлган вазиятга дуч келади. Айни вақтда иқлим ўзгаришига қарши курашишга ҳаракат қилаётган дунёнинг лидер давлатлари раҳбарлари ҳам худди шундай вазиятда турибди. Бу ҳақда Британия Бош вазири Борис Жонсон COP 26 иқлим саммитининг очилишида таъкидлади.

“Биз, менинг ҳамкасбларим ва дунё етакчилари бугун Жеймс Бонд билан бир хил ҳолатдамиз. Фожиа шундаки, бу фильм эмас, лекин қиёмат қурилмаси ҳақиқатдир (портловчи бомба назарда тутилган)”, дейди у 1 ноябрь куни Глазгода сўзлаган нутқида. 

Унинг сўзларига кўра, инсоният узоқ вақт давомида иқлим ўзгаришига қарши курашда суст ҳаракат қилди, аммо бугун “портловчи қурилмани” ўчириб қўядиган технологиялар мавжуд. 

“Бизда технология бор, биз маблағ топа оламиз ва ҳозир бизнинг олдимизда турган савол – бизда хоҳиш борми?”, дея қўшимча қилди Британия Бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, агар инсоният иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалаларига бугундан жиддий ёндашишни бошламаса, эртага фарзандлар учун кеч бўлади. 

“Биз суҳбат, мунозара ва муҳокамалардан кўмир, машинасозлик, пул ва молия бўйича келишилган реал ҳаракатларга ўтишимиз керак. Қийматига қарамай янги умидлар, мақсадлар керак эмас, балки ўзгаришларни амалга ошириш учун аниқ мажбуриятлар ва аниқ жадваллар керак. Биз иқлим ўзгариши борасида осмондан тушишимиз керак”, дейди Жонсон.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ўз нутқида барча мамлакатлардан иқлим ўзгаришига қарши курашнинг барча соҳаларида “зудлик билан ва аниқ чоралар” кутишини айтди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, атмосферага чиқарилаётган зарарли чиқиндилар учун жавобгарликнинг 80 фоизи G20 (Катта йиригматалик) давлатларининг зиммасига тушади. Шунингдек, БМТ Бош котиби ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётларни декарбонизация ва кўмирни босқичма-босқич тўхтатиш учун коалициялар тузишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 октябридан 12 ноябригача Шотландиянинг Глазго шаҳрида иқлим ўзгариши бўйича жаҳоннинг энг йирик конференцияси бўлиб ўтади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг