Жонсон Британия Украинанинг орқасида туришига ваъда берди
Олам
−
10 Апрель 2022
10196Буюк Британия яна бир ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украинага 120 та зирҳли техника ва кемаларга қарши тизимлар юборади. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг Украина Президенти Владимир Зеленский билан Киевдаги учрашуви якунлари бўйича баёнотида сўз боради.
“Бош вазир Украинани ҳозирги ҳолатида қўллаб-қувватлаш учун 120 та зирҳли техника ва янги кемага қарши ракета тизимлари кўринишидаги ҳарбий ёрдамнинг янги дастурини тақдим этди”, дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, ушбу қуроллар жорий йилнинг 8 апрель куни эълон қилинган Starstreak зенит-ракеталари, 800 та танкга қарши бошқариладиган ракеталар ва юқори аниқликдаги снарядларнинг янги жўнатмаларига қўшимча равишда келади.
Бундан ташқари, Жонсон Жаҳон банки орқали Украинага 500 миллион доллар миқдорида қўшимча кредит кафолатлари берилишини маълум қилган.
"Бугун мен Бирлашган Қироллик украиналикларнинг давом этаётган жангида шак-шубҳасиз орқасида туришини айтдим. Биз узоқ вақт давомида ёрдам беришга тайёрмиз", дейди у.
Қайд этилишича, Буюк Британия умумий ҳисобда Украинага халқаро тараққиёт банклари орқали 1 миллиард долларгача бўлган кредитларни кафолатлаган.
Шунингдек, Лондон украиналиклар учун ҳаётий инсонпарварлик хизматларини доимий равишда кўрсатишни таъминлаш” мақсадида Украина ҳукуматига тахминан 400 миллион фунт стерлинг (500 миллион доллардан сал кўпроқ) ёрдам кўрсатган. Буюк Британия Украинадан импорт қилинадиган аксарият маҳсулотлар учун тарифларни юмшатган ва товарлар учун "божхона имтиёзлари" жорий қилган.
LiveБарчаси