Жонни Депп чизган суратлар $3,6 миллионга сотилди

Маданият-санъат 11260
image

 Жонни Депп ўзининг биринчи бадиий коллекциясини чекланган нусхада сотувга чиқарди ва бунинг ортидан 3,65 миллион доллар даромадга эга бўлди.

Унинг дебют тўплами 780 та суратдан иборат бўлиб, бир неча соат ичида сотилиб кетди. Асарларда актёрни илҳомлантирган юлдузлар тасвирланган. Булар: мусиқачи Боб Дилан, актёр Ал Пачино, актриса Элизабет Тэйлор ва “The Rolling Stones” гитарачиси Кит Ричардс. Жонни Депп ушбу коллекцияга “Дўстлар ва қаҳрамонлар” деб ном берган.

Актёр савдолар бошланиши ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берган. Олди-сотди жараёнлари эса Британиянинг “Castle Fine Art” онлайн галереяси орқали амалга оширилган. Тўпламдаги битта суратнинг нархи 3,950 фунт ($ 4800)ни ташкил этган ва тўртта асардан иборат тўпламнинг нархи 14 950 фунт ($ 18 000)га баҳоланган.

Бир неча соат ичида барча суратлар 3,65 миллион долларга сотилган.

Жонни Депнинг дебют коллекцияси савдолари билан шуғулланган “Castle Fine Art” онлайн галереяси веб-сайтида тўпламга тавсиф берар экан, буни поп-арт ва стрит-артнинг уйғунлашуви дея тарифлаган. Шунингдек ҳар бир суратда актёрнинг дастхати мавжуд бўлиши қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Депп ўзининг instagram саҳифасида тўплам сотуви бошланганини эълон қилганидан сўнг, “Castle Fine Art” онлайн галереяси сайти маълум муддат ишламай қолган. Бунга бирданига кўп сонли кузатувчилар сайтга киргани, катта трафик оқими сабаб бўлган ва серверлар буни кўтаролмаган. 

Маълумот ўрнида, Жонни Депп собиқ рафиқаси Эмбер Хёрд билан икки йил давом этган судлашув натижасида бир қатор шартномалардан қуруқ қолди, масалан, у Warner Bros. кинокомпанияси билан “Fantastic Beasts” фильмидаги бешта картина учун тузилган шартномасини йўқотган.

Улуғбек Худойберганов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 336
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×