Жондор ва Бухоро туманлари ҳокимлари ортидан сектор раҳбарлари ҳам “учди”
Жамият
−
24 Ноябрь 2020
10492Аввалроқ, Президент раислигида бугун, 24 ноябрь куни ўтган видеоселектор йиғилишида Бухоро, Жондор ва Сирдарё туманлари ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Видеоселектор йиғилишида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир келгуси вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Бухоро ва Жондор туманлари ҳокимлари ортидан учта сектор раҳбарлари - солиқ инспекцияси бошлиғи, Ички ишлар бўлими бошлиғи ва туман прокурори ҳам ишдан олиниши айтилди. Бу ҳақда давлат раҳбари шахсан топшириқ берди.
"Бухоро туманида янги иш ўринларини ташкил этиш режаси атиги 30 фоизга бажарилган, холос. Худди шундай Жондор туманида ҳам етарли чоралар кўрилмаяпти.
Президент шунча ишонч билдириб, Дўстов билан Камоловни туман ҳокими қилди. Лекин улар умуман натижага ишламагани учун ишдан олдик.
Бутун республика ҳокимлари билсин: ҳамма бўйича хулоса бўлади. Қизилдан чиқмаганлар йил якунигача кетади.
Бухоро тумани энг зўр туман эмасми? Боёвут билан теппа-тенг туман-ку. Бухоро шаҳрининг олдидаги туман. Бухоро туманининг ҳокими намуна бўлиши керак. Ҳоким кетдими иккита туманда, тўртта сектор ҳам кетиши керак", дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари сўзида давом этаркан, барча саъй-ҳаракатлар халқнинг оғирини енгил қилиш, имкониятлар яратишга қаратилгани, аммо ҳокимлар вазиятни тўғри тушунмаётганини айтди.
"Энди фақат одамларни рози қилган туман ҳокимига орден берамиз, лавозимини кўтарамиз. Бошқа ҳеч қандай кўрсаткич бизни қизиқтирмайди", дейди Президент
Маълумот ўрнида, Камол Камолов 2018 йилнинг март ойида Жондор тумани ҳокими, Қаҳармон Дўстов 2019 йилнинг март ойида Бухоро тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь